Мусобақалар олдидан брифинг ўтказилди

Бердақ номидаги Қорақалпоқ Давлат университетида “Универсиада-2016” саралаш ўйинлари олдидан оммавий ахборот воситалари вакиллари учун брифинг ўтказилди. Брифингда Қорақалпогъистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазири ўринбосари А.Турданов мусобақаларга тайёргарлик даражаси, яратилган шароитлар, ҳакамлар таркиби ва мусобақалар ўтказиладиган жойлар ҳақида тўлиқ маълумотлар берди.

Кейин оммавий ахборот воситалари вакиллари ўтказиладиган ўйинлар борасидаги саволларига атрофлича жавоблар олишди. Брифингга Бухоро Давлат университети маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори О.Қодиров, Хоразм вилояти ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ёрдамчиси Ш.Яхшибаев қатнашиб, спортчиларни кутиб олиш, уларга яратилган шарт-шароитларни аъло даражада ташкиллаштирилганига алоҳида тўхталиб ўтишди.

Қўл тўпи бўйича халқаро тоифадаги ҳакам У.Икромов журналистлар ва ОАВ вакилларининг саволларига жавоб берди.

Бўлимлар