Айзада Нурумбетова янги лавозимга тайинланди

24 апрель куни Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси Нукус шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқаро IХ Пленуми бўлиб ўтди. Бу ҳақда партия матбуот хизмати "KRuz.uz"га хабар берди.

Пленум кун тартибидаги асосий масала бўйича Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Т.Романов сўзга чиқиб партиянинг Нукус шаҳар Кенгаши раиси лавозимига ҳунарманд ва дизайнер Айзада Нурумбетова номзодини таклиф этди.

Таклиф ЎзМТДП Нукус шаҳар Кенгаши аъзолари томонидан мақулланиб, ушбу лавозимга А.Нурумбетова сайланди.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Қорақалпоғистон янгиликларини facebook'да кузатиб боринг - https://www.facebook.com/groups/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини instagram'да кузатиб боринг - https://www.instagram.com/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини odnoklassniki'да кузатиб боринг - https://www.ok.ru/kruz.uz

 

Бўлимлар