«Toy productions» марказига келган одам нима ютади?

Нукусда биринчи продюссерлик маркази «Toy productions» очилгани ҳақида хабар бериб ўтган эдик.

«KRuz.uz» сайти муҳаррири Фурқат Юсупов мазкур марказнинг директори Бердах Қаллибеков билан суҳбат уюштирди.

Қуйида суҳбатдан парчани ўқишингиз мумкин.

- «Toy productions» марказига келган одам нима ютади? У хонанданинг ўзига бориб тўйга таклиф қилгани яхши эмасми?

- Марказимизга келган одам биринчи навбатда вақтдан ютади. Биз хоҳлаган хонанда учун таклифларни қабул қиламиз. Ҳаммаи хизматлар шу ердан битади. Нафақат келин тўй, балки суннъат тўй, юбилейлар барча тадбирлар учун 32 турдаги хизмат турларимиз мавжуд. Таъкидлаб ўтадиган бўлсам, Эстрада хонандалари, тўй бошловчилар, автомобиллар, видеостудия, саҳна безаги, раққосалар хуллас тўйга нима керак бўлса, офисимизга келиб битириб кетишади. Муҳими буюртма бераётганлар ҳам биздан рози бўляпти.

- Кўпчилик хонанданинг ўзига борсам арзонроқ бўлади деб ўйлаши мумкин. Нархда ўзгариш бўладими?

- Буюртма бераётган мижозларга ҳам айтяпмиз, бизда нархлар ўзгармайди. Хонандаларнинг ўзлари белгилаб берган сумманинг устига пул қўшилмайди. Санъаткорнинг ўзи билан шартнома асосида ишлаймиз. Халқимиз хато тушунмаслиги керак. Нархда ўзгариш бўлмайди.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Қорақалпоғистон янгиликларини facebook'да кузатиб боринг - https://www.facebook.com/groups/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини instagram'да кузатиб боринг - https://www.instagram.com/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини odnoklassniki'да кузатиб боринг - https://www.ok.ru/kruz.uz

Бўлимлар