Олтита олий таълим муассаси. Қайси бирининг театр студияси кучли?

Бердақ номидаги қорақалпоқ давлат академик театри сахнасида томошабинлар эътиборига намойиш этилаётган спектаклларда Қорақалпоғистон Республикасидаги 6 та олий таълим муассасаларининг талабаларидан иборат “Талабалар театр студиялари” жамоаларининг аъзолари рол ижро этишди.

Мутахассислиги актёр бўлмаган талабалар иштирокида турли мавзуларда саҳна кўринишлари, жамиятда учрайдиган долзарб маънавий-маърифий ва ижтимоий-иқтисодий масалаларга нисбатан ёшларнинг муносабати акс этган спектакллар намойиш этилди.

Талабалар театр студиялари” фестивали Қорақалпоғистон Республикаси босқичида ғолиб бўлган Қорақалпоқ давлат университетининг «Жайхун» жамоаси «Умрнинг тўрт куни» номли спектаклида асосан турмушнинг турли хил синовларидан ўтолмай келаётган базибир инсонларнинг тақдири ҳикоя қилинади. Ана шундай оғир вазиятларда бу қийинчиликларни ўзининг аждодларининг қўллаб-қувватлаши, сабр-бардоши ва ақл-заковати билан енгиб чиққан исонлар образи акс этган.

Спектакл ўзининг фалсафий ечими, воқеаларнинг узвий боғлиқлиги ва кетма-кетлиги билан томошабинларда ҳам катта тасуурот қолдирди.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Қорақалпоғистон янгиликларини facebook'да кузатиб боринг - https://www.facebook.com/groups/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини instagram'да кузатиб боринг - https://www.instagram.com/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини odnoklassniki'да кузатиб боринг - https://www.ok.ru/kruz.uz

Клара Худайбергенова

Бўлимлар