Ишламаган кетади. Шўмонойда Ёшлар иттифоқининг 4 нафар етакчиси ишдан бўшатилди

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ҳодимлари ҳар бир туманга бориб, етакчилар фаолияти билан танишишди.

Жумладан Шўмоной туманидаги 8 та мактабнинг бошланғич ташкилот етакчилари фаолияти ўрганиб чиқилди. Ўрганиш натижасида етакчиларнинг ҳужжатлари ва ёшлар билан олиб броган ишларининг натижаси, шунингдек мактаб томонидан ёшлар етакчисига қаратилган имкониятлар кўздан кечирилди.

Ўз ишини муносиб тарзда олиб бора олмаётганлиги аниқланган тумандаги 13, 14, 22 ва 30 сонли умумтаълим мактабларининг етакчилари ўз ишларига нолойиқ деб топилиб ишдан бўшатилди.

Бундай ўрганиш натижалари Республиканинг бошқа туманларида ҳам олиб борилмоқда.

Фурқат Юсупов

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот котиби

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Қорақалпоғистон янгиликларини facebook'да кузатиб боринг - https://www.facebook.com/groups/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини instagram'да кузатиб боринг - https://www.instagram.com/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини odnoklassniki'да кузатиб боринг - https://www.ok.ru/kruz.uz

Бўлимлар