Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари Қўнғиротда иккинчи жаҳон уруши қатнашувчиси ҳолидан хабар олди

Мамлакатимизда 9-май умумхалқ байрами - Хотира ва Қадрлаш куни ўтказилиши, шунингдек, Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлганларнинг хотирасини абадийлаштириш, бугун ҳам сафларимизда туриб Ватан обрў-эътиборини юксалтиришга, ёшларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялашга ҳисса қўшаётган фахрийларни эъзозлаш ҳамда фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 73 йиллиги нишонланиши муносабати билан уруш қатнашчилари ва ногиронларини моддий рағбатлантириш мақсадида кенг кўламли тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, бу барода Ўзбекистон Республикаси Презентининг жорий йил 16 апрелдаги “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги фармони ва “Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори алоҳида аҳамият касб этмоқда.

Мазкур фармон ва қарорнинг ижросини бажариш юзасидан Қорақалпогıистон Республикаси Вазирлар  Кенгаши Раиси ўринбосари - Республика хотин-қизлар қўмитаси раиси  З.Ибрагимова Қўнгирот туманида истиқомат қилувчи, Иккинчи жаҳон уруши иштирокчилари  Худайберген ота Хажақметов ва Камол ота Юсуповлар хонаданида бўлишди ҳамда уларни фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 73 йиллиги нишонланиши муносабати билан чин қалбдан табриклашди.

Ўз навбатида фахрийлар Худайберген ва Камол оталар тинч ва бахтли турмушимизга шукрона қилиб, Ҳурматли Президентимизга теран миннатдорчилик билдиришди.

Қорақалпогıистон Республикаси Вазирлар  Кенгаши томонидан бу борадаги тадбирлар давом этмоқда.

Маълумот ўрнида: Қўнғирот туманидан Иккинчи жаҳон урушида жами 3672 нафар фуқаро иштирок этди. Шундан: 812 нафари вафот этган ва 823 нафари бедарак йўқолган. Урушдан Ватанимизга 2037 нафар киши ғалаба билан қайтди. Айни пайтда туманда юқоридаги икки фаҳрий тинч ва обод зомонимизда яшамоқда.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Қорақалпоғистон янгиликларини facebook'да кузатиб боринг - https://www.facebook.com/groups/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини instagram'да кузатиб боринг - https://www.instagram.com/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини odnoklassniki'да кузатиб боринг - https://www.ok.ru/kruz.uz

Бўлимлар