Рио-2016. Жангабаев кучли олтиликдан жой олди

Рио Олимпиадасининг оғир атлетика мусобақасида сўнгги вазн тоифаси вакиллари ҳам ўз иштирокларини якунлашди.

105 килограммдан оғир вазндаги полвонлар баҳсида ҳамюртларимиз Рустам Жангабаев ва Сардор Дўсмуродовлар ўз имкониятларини синовдан ўтказишди. 

"Б" гуруҳида иштирок этган ушбу спортчилар орасида, Жангабаев кеча 432 кг натижа қайд этиб, ўз гуруҳида биринчи ўринни эгаллаган эди.

"А" гуруҳидаги спортчилар баҳслари якунларига кўра, грузиялик атлет Лаша Талахадзе икки курашда 473 кг тошни ўзига бўйсундирган ҳолда, Олимпиада чемпиони бўлди. Бу жаҳон ва Олимпиада рекорди эди.

Иккинчи ўринни арманистонлик Гор Минасян, учинчи ўринни эса грузиялик Иракли Турманидзе эгаллади.

Жангабаев умумий рўйҳатда кучли олтиликдан ўрин олди.

Фурқат Юсупов тайёрлади
Манба: KRuz.uz

 

Бўлимлар