Ўзбекистонда тамаки маҳсулотлари нархи 50 фоизга ошади

Ўзбекистонда 2018 йил учун бюджет эълон қилинди. Унда маҳаллий бюджетларнинг даромад қисми нима ҳисобига тўлдирилиши кўрсатилган, деб ёзади Sputnik. Бу ҳақда "daryo.uz" хабар бермоқда.

Маҳаллий бюджетларнинг даромад қисмини мустаҳкамлаш бўйича молиявий манбалар сифатида майдони бир гектардан ортиқ бўлган ер участкаларга ер солиғи жорий этилади.

Алкоголь маҳсулотларга — 10 фоиздан 27 фоизга, тамаки маҳсулотлари — 50 фоизга ва пиво — 20 фоизга солиқлар кўпайди.

Солиқ солинадиган базанинг кўпайишини ҳисобга олган ҳолда солиқ ставкаси 1,7 фоиздан 0,2 фоизга камайтириш кўзда тутилмоқда.

Ҳудудларнинг ижтимоий ҳолатидан келиб чиққан ҳолда коэффициентларни камайтириш мумкин. Масалан, Хоразм вилоятида жойлашган уй учун мулк солиғи Тошкент шаҳрига нисбатан 2 баравар камроқ бўлади.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Қорақалпоғистон янгиликларини facebook'да кузатиб боринг - https://www.facebook.com/groups/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини instagram'да кузатиб боринг - https://www.instagram.com/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини odnoklassniki'да кузатиб боринг - https://www.ok.ru/kruz.uz

Бўлимлар