Қорақалпоғистон Республикаси делегацияси аъзолари Хитойга бориб, меморандум имзолашди

Қорақалпоғистон Республикаси Хитой Халқ Республикасининг Хунан провинцияси билан савдо-иқтисодий, инвестицион, туристик ва маданий-ижтимоий соҳаларда тиғиз ҳамкорлик қилади. Яқинда Қорақалпоғистон Республикаси делегациясининг Хунан провинциясига ташрифи доирасида имзоланган меморандум ушбу масалаларни ўзида қамрайди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ЎзАга асосланиб хабар бермоқда.

Қорақалпоғистон делегацияси Хунан провинцияси губернаторининг ўринбосари Хе Баосян билан учрашди. Мулоқотнинг асосий ё`налиши, икки давлат ҳудудлари ўртасида ҳамкорлик бўлди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хунан` провинциясининг ҳудудлари ўртасида ҳамкорлик истиқболларига келганда, Хе Баосян ўзаро савдо ҳажмини ошириш бўйича ишни кучайтириш кераклигини ва икки давлатнинг хўжалик юритувчи суб`ектлари ўртасида бевосита алоқаларни ўрнатиш бўйича аниқ қадамларга ўтиш кераклигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Хитой томони Ўзбекистон ҳукуматининг Хитой инвестицияларини Қорақалпоғистонга тортиш бўйича фаоллигини қўллаб-қувватлади. Шу жумладан, қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва туризм соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, сифатли мева-сабзавот маҳсулотини Хитой бозорига юбориш жуда муҳим эканлигини таъкидлаб ўтди.

Ҳудудлараро ҳамкорликнинг муҳим йўналишларини белгилаб барадиган Қорақалпоғистон Республикаси ва Хунан провинцияси ўртасидаги ҳамкорлик бўйича қабул қилинган меморандум улар ўртасидаги кўп лойиҳали ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича икки томонлома масалаларни амалга ошириш йўлидаги биринчи амалий қадам бўлди.


 Энг муҳими, ташриф давомида Қорақалпоғистон Республикаси ишчи доиралари билан Хунан` провинцияси компаниялари ўртасида В2В форматидаги алоҳида музокаралар бўлиб ўтиб, қатор манфаатли келишувларга эришилди, икки давлатнинг хўжалик юритувчи суб`ектлари ўртасида экспорт ва импорт шартномалари имзоланди. Шу жумладан, республика ичида талаби юқори бўлган ва экспортга ё`налтирилган маҳсулотни ишлаб чиқариш учун юқори технологик ускуналарни этказиб бериш бўйича ҳам шартнома тузилди.

 

Бўлимлар