Қорақалпоғистон шўр ерларда инновацион технологияларни қўлланиш соҳасидаги Хитой билан ҳамкорлик қилади

Қорақалпоғистон Республикаси Хитой Халқ Республикасининг Хунан провинцияси билан савдо-иқтисодий, инвестицион, туристик ва маданий-ижтимоий соҳаларда тиғиз ҳамкорлик қилиши ҳақида хабар бериб ўтган эдик.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ахборот хизматининг хабар беришича, Hunan Runwo Biotechnology Co. Ltd. ва   Fenghui Biotechnology Co. Ltd. компаниялари билан музокаралар бўлиб ўтди. Уларнинг якунида Қорақалпоғистон Республикасидаги шўр ерларда уруғларнинг барқарорлигини яхшилаш учун инновацион технологияларни қўлланиш соҳасидаги ҳамкорлик бўйича Ҳамжиҳатлик меморандуми имзоланди.

Маълумотларга кўра, олдинги вақтларда Хунан провинцияси кўпроқ аграр провинция бўлган, ҳозирги кунда эса ҳудуднинг ялпи ички маҳсулотининг 90 фоизини хизмат кўрсатиш соҳаси ташкил қилади. Ундан бошқа машиносозлик, қурилиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш каби соҳалар ҳам ривожланган. 2017 йилнинг якуни бўйича Хунан` провинцияси ХХР да ялпи ички маҳсулот миқдори бўйича 9 ўринни эгаллаган (500 млрд АҚШ доллари). Иқтисодий ўсиш 9 фоизни ташкил этган.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Қорақалпоғистон янгиликларини facebook'да кузатиб боринг - https://www.facebook.com/groups/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини instagram'да кузатиб боринг - https://www.instagram.com/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини odnoklassniki'да кузатиб боринг - https://www.ok.ru/kruz.uz

Бўлимлар