Кегайлидаги сайёр қабулда “Хожаниязов Қудияр” фермер хўжалигига 1 километрлик сув йўли қазиб беришга ваъда берилди

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги O‘zLiDeP фракцияси  билан ҳамкорликда Кегайли туманидаги “Жалпақ жап” ОФЙда сайёр қабул ташкил этди.

Сайёр қабулда аҳоли томонидан келиб тушган 20га яқин мурожаатлар мутасадди ташкилот раҳбарлари томонидан ўрганилиб, уларнинг салмоқли қисми жойида ҳал этилди.

– Cувсиз деҳқончиликни қилиб бўлмайди, – дейди “Хожаниязов Қудияр” фермер хўжалиги раҳбари Жумамурат Хожаниязов. – Очиғини айтиш керак, ҳозирга қадар бизни қийнайдиган энг катта муаммо ерни ўз вақтида суғориш эди. Боиси, шу кунгача еримизга тўғридан-тўғри келадиган сув йўли бўлмаган. Тўғри, бу масала бўйича тегишли ташкилотларга мурожаат қилдик, лекин натижа бўлмади. Мутасаддиларга раҳмат, уларнинг ташаббуси билан еримизгача 1 километрлик сув йўли қазиб бериладиган бўлди.

Учрашув давомида кам таъминланган оилалар рўйхатида турувчи фуқаро  Жамила Отегенова  ва Мийригул Балтабаеванинг газ плитаси олишда ёрдам сўраб қилган мурожаати ҳам туман Касаба уюшмаси ҳомийлигида жойида ҳал этилди ва уларнинг уйига газ плитаси етказиб берилди.

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот хизмати

 

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Қорақалпоғистон янгиликларини facebook'да кузатиб боринг - https://www.facebook.com/groups/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини instagram'да кузатиб боринг - https://www.instagram.com/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини odnoklassniki'да кузатиб боринг - https://www.ok.ru/kruz.uz

Бўлимлар