Наврўз Хаипов: "Орол" кучли учликка киришга ҳаракат қилади"

Про лиганинг 4-турида Ғузорда "Шўртан" меҳмони бўлган эди. Ўша учрашувнинг сўнги сонияларда ўз голи билан "Орол"ни мағлубиятдан қутулиб қолишини таъминлаган тажрибали ҳужумчи Наврўз Хаипов билан суҳбатлашдик.

- "Шўртан" билан учрашув ҳақида қандай фикрдасиз?

- Учрашув қийин бўлди. Бизларда очко йўқлиги боис фақат ғалаба қозониш учун бордик. Худога шукр охиригача ҳаракат қилиб, 1 очко олиб қайтишга эришдик. Дурангга лойиқ ўйин бўлди деб ўйлайман. Биринчи таймда бизда кўплаб имкониятлар бўлди, лекин фойдалана олмадик. Кейинги ўйинларда мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.

- Ўз ўйининггиздан кўнглингиз тўлдими?

- 70-80 фоизга кўнглим тўлди. Биринчи таймда 1-2 имкониятдан фойдалана олмадим. Шунга қарамай ўйин охирида омадим келиб гол урдим.  Кейинги ўйинларда голим жамоамизга уч очко тақдим этса, шунда ўйинимдан тўлиқ қониқдим дея айта оламан.

- Бу мавсумда нечта гол уришни режалаштиряпсиз?

- Ҳар ўйинда гол уришга ҳаракат қиляпман. Аниқ бир сонни айта олмайман. Бу мавсумда кўпинча ярим ҳимояда тўп сураётганим боис ҳам, аниқ шунча гол ураман деб вада беролмайман.

- Наврўз Алимов билан бирга тўп суриш сизга қандай фойда беряпти?

- Ҳозир ҳужумчи позициясида тўп сурмаяпман. Адашимнинг бир ўзи ҳужумда ўйнаяпти. Қўлдан келганча унга ёрдам беришга ҳаракат қиляпман.

- "Орол" жамоаси бу мавсумда ўз олдига қандай мақсад қўйган?

- Иложи борича юқори ўринларни эгаллаб, мухлисларни хурсанд қилиш бизнинг асосий мақсадимиз. Биласиз "Орол" жамоаси мухлислар учун ўйнайди.  Иложи борича кучли 3 ликка киришга ҳаракат қиламиз. Балки келаси мавсумда ҳам шу таркибимиз сақланиб қолса, унда Суперлигага чиқиш учун ҳаракат қилишимиз мумкин.

Фурқат Юсупов суҳбатлашди

 

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Қорақалпоғистон янгиликларини facebook'да кузатиб боринг - https://www.facebook.com/groups/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини instagram'да кузатиб боринг - https://www.instagram.com/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини odnoklassniki'да кузатиб боринг - https://www.ok.ru/kruz.uz

Бўлимлар