«Нукус ФМ» Ўзбекистондаги «Энг намунали радиостанция» деб топилди

Тошкентда Ватанимиз мустақиллигининг 25 йиллигига бағишлаб “Озод юрт тўлқинлари” ИХ медиа-фестивали бўлиб ўтди. 

Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ташкил этилган мазкур лойиҳада Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари, вазирлик ва идоралар, жамоат ташкилотлари, хорижий дипломатик корпус ва халқаро ташкилотлар вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашди. 

Фестивалда жамоат телерадиостанциялари жамоалари ўз ижодий ишлари билан фаол қатнашди. Ижодий лойиҳага тақдим этилган ишлар «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллигига бағишланган энг яхши телерадиомаҳсулот», «Соғлом она ва бола йили» Давлат дастури ижросини ёритишга қаратилган энг яхши медиа-лойиҳа», «Энг намунали телестанция», «Энг намунали радиостанция» каби номинациялар бўйича аниқланди. 

Эътиборли жиҳати, «Энг намунали радиостанция» номинацияси бўйича «Нукус ФМ» радиоси ғолиб деб топилиб, фестиваль статуэткаси, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

"Бугун ҳар бир юртдошимиз ўз ҳаётини, тақдирини, фарзандлари камоли ва истиқболини мустақил Ватанимиз билан уйғун кўради. Биз ўз радиолавҳаларимизда Ватанимизнинг кун сайин ўзгариб, гўзаллашиб бораётган қиёфаси, одамлар онгида, ҳаётида кечаётган ижобий ўзгаришлар, ёшларга кўрсатилаётган чексиз меҳр, кексаларга бўлган иззат-икромни ёрқин, оддий мисоллар ёрдамида очиб беришга интилмоқдамиз", - , – дейди «Нукус ФМ» радиостудияси директори Бахтбек Элмонов ЎзАга берган интервюсида.

Бўлимлар