«Солиқ билимлари - болаларга» кўрик танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ўтказилди

Анъанага мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ бошқармаси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўрта махсус касб-ҳунар таълим бошқармаси ҳамда Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши билан биргаликда “Солиқ билимлари-болаларга” кўрик танловининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий босқичи бўлиб ўтди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бош мутахассиси Мавлюда Чимбергенова “KRuz.uz”га хабар берди.

Танловда республиканинг барча шаҳар ва туманларидан ўзларининг солиқ соҳасида эгаллаган билим ва кўникмаларини синаш истагида бўлган 350 та ўқувчилар орасида ғолибликни қўлга киритиган 32 нафар ўқувчи ёшлар иштирок этди.

Мазкур кўрик-танловда Қорақалпоғистон Республикаси да таҳсил олаётган умумтаълим мактабларининг 1-4-синф ўқувчилари учун “Солиқ мавзусининг суратлардаги тасвири”, 5-9-синф ўқувчилари учун “Солиқ мавзусининг ҳикояларда акс эттирилиши”, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ўртасида “Ўзбекистон Республикасида солиқ сиёсати” мавзусидаги энг яхши иншо, “Солиқлар нимага тўланади ва нималарга сарфланади?” мавзусидаги компьютер тақдимоти номинациялари бўйича ўзаро беллашдилар.

Танловнинг якуний босқичида умумтаълим мактаблари 1-4-синф ўқувчилари ўртасида ўтказилган “Солик мавзусининг суратлардаги тасвири” номинацияши бўйича Нукус шаҳри 33-сонли тасвирий санъатни ўргатишга ихтисослаштирилган мактабнинг 4-синф ўқувичси Сулайман Сарсенбаев, 5-9 синф ўқувчилари ўртасида ўтказилган “Солиқ мавзусининг ҳикояларда акс эттирилиши” номинацияси бўйича 27-сонли мактабнинг 9-синф ўқувчиси Диана Шарападинова, “Ўзбекистон Республикасида солиқ сиёсати” мавзусидаги энг яхши иншо йўналиши бўйича Нукус иқтисодиёт колледжи 3-босқич ўқувчиси Базарбаева Нелуфар,  “Солиқлар нимага тўланади ва нималарга сарфланади?” мавзусидаги компьютер тақдимоти номинациясида Қараўзак иқтисодиёт ва маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар колледжи 3-босқич ўқувчиси ўқувчиси Фирдавс Шариповлар республика босқичига йўлланма олдилар.

Юқори савияда ўтказилган “Солиқ билимлари-болаларга” кўрик-танловининг  иштирокчиларига Қорақалпоғистон Республикаси Давлат солиқ бошқармасининг фахрий ёрлиқ ҳамда эсталик совғалари топширилди.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Қорақалпоғистон янгиликларини facebook'да кузатиб боринг - https://www.facebook.com/groups/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини instagram'да кузатиб боринг - https://www.instagram.com/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини odnoklassniki'да кузатиб боринг - https://www.ok.ru/kruz.uz

Бўлимлар