Уруш қатнашчиларига қимматбаҳо қўл саотлари совға қилинмоқда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 апрелдаги  324-ф сонли фармойишига мувофиқ 9 май умумхалқ байрами - Хотира ва Қадирлаш куни муносабати билан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиранларига қимматбаҳо қўл соатлари совға қилинмоқда. Бу ҳақда Қорақалпоғ­истон Республикаси Вазирлар Кенгаши Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Таъкидлаш жоизки, Фармойишда Ўзбекистон Республикасида жами 1065 дона қўл соатини тақсимлаш кўзда тутилган бўлиб, шундан 27 дона қўл соат Қорақалпоғистон Республикаси Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиранларига совға қилинади.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Қорақалпоғистон янгиликларини facebook'да кузатиб боринг - https://www.facebook.com/groups/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини instagram'да кузатиб боринг - https://www.instagram.com/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини odnoklassniki'да кузатиб боринг - https://www.ok.ru/kruz.uz

Бўлимлар