Нукусда ёшлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси билан учрашишди

Нукус шаҳрида жойлашган “Ёшлар маркази”да “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви кўтаринки руҳда бошланди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Янгибоев Баҳодир Янгибоевич, бир қатор Қорақалпоғистон Республикасидаги вазирлик ва идоралар, ҳамкор ташкилотлар раислари ва ОАВ ходимлари иштирок этди.

IMG_0047

“Ҳоким ва ёшлар” учрашуви олдидан Ҳаракатнинг иқтидорли ёшлари томонидан кўргазма ташкил этилди.

IMG_0048


Учрашувни Ҳаракатнинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Абат Данияров очиб берди.

IMG_0024
“Ёшлар сиёсати – ёшлар нигоҳида” шиори остида ўтказилган “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви қизғин савол-жавобларга бой бўлди.

IMG_0015


Нукус маданият коллежи ўқувчиси Шаҳзод Генжегулов:

-Ҳаммамизга маълум бўлганидек, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари битирувчилари олий таълим муассасаларига ўқишга топширишлари учун тайёрланади, тан олишимиз керак, абитуриентларни ўқишга тайёрлайдиган ўқиш марказлари ташкил этилмаган, репетиторларнинг кўпчилиги шахсий уйларида тайёрлайди. Савол ва таклифим: абитуриентлар учун комплексли марказ ташкил этилса ва бунинг учун қулай нархлар белгиланса мақсадга мувофиқ бўлар эди. Шунингдек, саволим қуйидагича ёшларимизнинг чет давлатларда ўқишлари учун имкониятлар яратиш мақсадида шаҳримизда “Тил ўрганиш маркази” ИЭЛТС тизимини ўргатиш курсларини очиш имкони борми?, – деган мурожаатига Қорақалпоғистон Республикаси “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Васийлик Кенгаши раиси: ёшларни олий ўқув таълим муассасаларига кириш учун ихтисослашган академик лицейлар сони ва ундаги ўқитиш тизимининг сифати етарли эканлиги, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси савдо-саноат палатасининг раиси Хўжамурат Қайпназаров Нукус шаҳридаги “Бизнес маркази”да махсус курслар ташкил этилганлиги ҳақида батафсил айтиб ўтди.


Ҳаракатнинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши етакчи мутахассиси Ҳурлиман Нуржанова:

-Ўзбекистон Республикасидаги кўпчилик вилоятларда “Ёшлар студияси” мавжуд. Лекин Қорақалпоғистон Республикасида бугунги кунда “Ёшлар студияси” ташкил этилмаган. Бизга маълум, Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида журналистика таълим йўналиши бор, шунингдек, “Камолот” ЙИҲ Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши қошида “Ёш репортёрлар” клуби ҳам бор, лекин махсус студия ва керакли асбоб-ускуналари мавжуд эмас. Яқин келажакда, биз-ёшлар Қорақалпоғистон Республикасида ёшлар студияси ва телеканаллари очилишидан умид қилсак бўладими?

IMG_4964

Мазкур саволга Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Янгибоев Баҳодир Янгибоевич қуйидагича жавоб берди:

-“Ёшлар студияси” ёш журналистлар, шунингдек, журналистика соҳасига қизиқувчи иқтидорли ёшларнинг амалиёти учун жуда муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади. Шундай экан, “Камолот” ЙИҲ билан биргаликда мазкур студияни ташкил этишни режамизга киритамиз ва моддий-техник жиҳатдан тўлиқ таъминлаймиз.

IMG_0029

IMG_0102

IMG_4986

IMG_4988

Шу тариқа “Ҳоким ва ёшлар” учрашувида ёшлар ҳаётида муҳим бўлган масалалар атрофлича муҳокама қилиниб, билдирилган таклифлар ижросиз қолмаслиги алоҳида таъкидланди дея хабар беради Ҳаракатнинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши сайти

IMG_4993

IMG_5001

IMG_5025

IMG_5048

Бўлимлар