Қорақалпоғистонда Профилактиканинг янги усули ўйлаб топилди

Ҳурматли Президентмиз 2018-йилни Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қуватлаш йили деб белгиланиши мамлакатимизда илм фаннинг ривожланиши хамда юртимизда ҳозирги замон талабларига жавоб берадиган иновацион ғоялар мамлакатимиз ривожи учун катта ўринга эга. Шу муносабат билан ҚР ИИВ ЁХБ мухандиси лейтенант Танирбергенов Султонбек  ўзининг изланишлари натижасида яна бир янги кашфиёт Харакатта сезувчи ёнғиндан хабарловчи қурилма ўйлаб топди. Бу ҳақда Бошқарма бошлиғи майор А.Давлетов «KRuz.uz»га хабар берди.

Бу қурилмани ўйлаб топишдан мақсад Қорақалпоғистон Республикаси худудида 2017 йил 12 ой давомида 836 та ёнғин содир бўлиб, бу ёнғинлардан келтирилган моддий зарар 2 млярд 150 миллион 940 минг 984 сўмни ташкил этган.

Ёнғинларнинг объект жабҳаларини тахлил қилганда 681 та ёнғин фуқароларнинг яшаш уйларида содир бўлмоқда. Ёнғинларнинг келиб чиқиш сабабларини таҳлил қилганда эса 159 та ёнғин печларни қуриш ва ишлатиш қоидаларини бузилишидан, 313 та ёнғин очиқ алангадан эҳтиётсизлик билан фойдаланишдан, 173 та ёнғин электр ускуналаридан фойдаланиш ва тузилиш қоидаларининг бузилишидан ва 108 та ёнғин болаларнинг олов билан ўйнашидан келиб чиқмоқда.

Бу ёнғинларнинг олдини олиш ҳамда юзага келиши мумкин бўлган ёнғинларни бўлдирмаслик мақсадида, оммавий ахборот воситалари, шу жумладан, интернет тармоғида ёнғинлар, уларнинг сабаблари ҳамда ёнғинларнинг олдини олиш ва ёнғин содир бўлганда фуқароларнинг қандай ҳаракат қилишлари тўғрисидаги маълумотларни ёритишларига карамай фуқаролар ҳалигача ёнгин хавфсизлигига бефарқ қараб келмоқда. Бу эса ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимларининг ташвишга солмокда.

Лейтенант Султонбек Танирбергенов эса ёнғинга қарши профилкатик ишларини олиб бориш мақсадида харакатта сезувчи ёнғиндан хабарловчи яъни фуқораларга огохлантирувчи қурилмани ўйлаб топди ва бу иновацион ғоясини амалда ишлаб синаб кўрмоқда, Бу қурилма 5та  қисмдан ташкил топган
1. Харакатни сезувчи датчик, 2. Овозли сигнални етказиб берувчи микрофон,
3. Овозли сигнални ёзувчи чип, 4. Электр қувватини етказиб берувчи батареялар
5. Ташқи мухиттан химояловчи корпусдан иборат.

 

Бу қурилма кўп қаватли аҳолии турар уйларининг кириш-чиқиш жой (подъезд)ига ўрнатилади ҳамда фуқаролар уйидан шошилиб электр ва газ ускуналарини ўчиришни унутиб чиқиб кетаётганлигида ва фуқароларга ёнғин хавфсизлигига бўлган эътиборини кучайтириб «Хурматли фукаролар уйингиздаги газ ва электр курилмаларини учиришни унутмадингизми ва ёнғин хавфсизлиги коидаларига амал килинг» деган мазмунда эслатувчи овозли сигнали билан огохлантириб туради.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Қорақалпоғистон янгиликларини facebook'да кузатиб боринг - https://www.facebook.com/groups/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини instagram'да кузатиб боринг - https://www.instagram.com/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини odnoklassniki'да кузатиб боринг - https://www.ok.ru/kruz.uz

 

Бўлимлар