Юлдуз Усмонованинг Нукусдаги концертига чипта сотилмайди. Унда концертга чипталарни қандай олиш мумкин?

Ўзбекистон Халқ артисти Юлдуз Усмонованинг "Сочная долина" савдо белгисини қўллаб-қувватлаш мақсадида хонанданинг Нукус шаҳридаги концерт дастури 12 июл куни Нукус шаҳридаги "Турон" стадионида соат 19:00 да бўлиб ўтади. Бу ҳақида "Сочная долина" савдо белгиси маркетинг буйича директори Малик Рузибаев журналист Фурқат Юсуповга маълум қилди.

Таъкидлаб ўтиш керакки, бўлажак концертларга чипталар сотилмайди. Унда концертга чипталарни қандай олиш мумкин дерсиз? Гап шундаки, таниқли хонанданинг концертига тушишни истаган мухлислар бунинг учун “Сочная долина” шарбатларини харид қилишлари керак бўлади. Ушбу мақсадда “Сочная долина” савдо белгиси томонидан тўрт-бештадан махсус савдо нуқталари ташкил этилган.

Мазкур савдо нуқталардан  “Сочная долина” шарбати сотиб олган харидорга Юлдуз Усмонованинг концертига текинга 1 дона чипта берилади. Савдо дўконлари эса концертга чипта олиш  “Сочная долина” шарбати сотиб олишлари лозим бўлади.  

Кези келганда айтиб ўтиш керакки, Юлдуз Усмонова тақдим этадиган концерт дастури мутлақо янги дастур бўлиб, барчага таниш тароналар билан бир қаторда, ҳали куланмаган қўшиқларидан ҳам ташкил топган. Ташкилотчилар тадбирни янада қизиқарли тарзда ўтказиш учун барча ишларни қилишмоқда.

Хусусан, концерт ўтказиладиган ҳар бир стадионда алоҳида катта саҳна қурилиб, безатилади. Бундан ташқари, 80дан ортиқ шоу-томоша иштирокчилари бўлган раққос ва раққосалар, 10дан зиёд мусиқачилар ҳам халқ хизматида бўладилар. Шуниси ҳам эътиборлики, Юлдуз Усмонова ўз мухлислари учун жонли овозда куйлайди! 

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Қорақалпоғистон янгиликларини facebook'да кузатиб боринг - https://www.facebook.com/groups/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини instagram'да кузатиб боринг - https://www.instagram.com/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини odnoklassniki'да кузатиб боринг - https://www.ok.ru/kruz.uz

Бўлимлар