Актёр Адиз Ражабов “Қорақалпоқфильм” киностудияси томонидан суратга олинган филмдаги роли учун мукофот олди

«Энг улуғ, энг азиз» республика кўрик-танловининг ғолиблари ва рағбатлантирувчи мукофот соҳиблари номи маълум бўлди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

"Кино санъати асарлари" бўйича номинациясида Рағбатлантирувчи мукофотлардан бири киноактёр Адиз Ражабовга насиб этди.

Адиз ушбу мукофотни “Устюртга йўл” бадиий фильмидаги бош роль ижроси учун олди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур картина давлат буюртмасига асосан “Қорақалпоқфильм” киностудияси томонидан суратга олинган.

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар