Тўрткўлдаги сессияда иккита ҳоким ўринбосари ўз лавозимига тасдиқланди

Халқ депутатлари Тўрткўл тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги хабар бермоқда.

Тўрткўл тумани ҳокимлигининг катта мажлислар залида халқ депутатлари Тўрткўл туман Кенгашининг 31-сессияи йиғилиши бўлиб ўтди. 

Кун тартибига туман 4 сектор раҳбарларининг, туман маъмурий суди раисининг, туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг 2018 йил 1-чораги давомида амалга оширган ишлари бўйича ҳисоботлари, туман бандликка кўмаклашиш маркази директорининг фуқароларнинг кафолатланган меҳнат хуқуқлари ва мажбурий меҳнат ҳолатларини олдини олиш бўйича ахбороти ва туман ҳокимининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига Атаниязов Шукурулло Ходжаниязович ва туман ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига Ниязимбетов Валижан Батирбаевичлар номзодларини тасдиқлаш масалалари киритилган бўлиб, кун тартибидаги барча масалалар қарор лойиҳалари Кенгаш депутатлари томонидан бир овоздан тасдиқланди.

Қолаверса, жамоат ишлари, суд ҳуқуқ тизимида ва қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш соҳаси ҳамда туманни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш каби долзарб масалаларда парламент назоратини ўрнатиш, депутатларнинг фаол иштирок этишлари бўйича музокаралар ўтказилиб, сессия йиғилиш баённомасига киритилди. 

Сессия йиғилишида Қорақалпоғистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Сабуров Умар Атаханович, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари, туман 4 сектор раҳбарлари, туман ҳокимнинг ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари, тегишли корхона ва ташкилот раҳбарлари, овул ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар. 

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Қорақалпоғистон янгиликларини facebook'да кузатиб боринг - https://www.facebook.com/groups/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини instagram'да кузатиб боринг - https://www.instagram.com/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини odnoklassniki'да кузатиб боринг - https://www.ok.ru/kruz.uz

Бўлимлар