"Мафтунингман" фильми премьераси Қорақалпоғистон да қачон бўлиб ўтади?

Аввал хабар қилинганидек, “Ўзбеккино”  Миллий агентлиги  “Dono Productions” кинокомпанияси билан ҳамкорликда ўзбек киносининг дурдоналаридан бири - “Мафтунингман” мусиқали комедиясининг бугунги талқини, “Мафтун бўлдим” фильмини тасвирга олиш ишлари таниқли режиссёр Абдувўҳид Ғаниев иштирокида якунланган эди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Ахборат хизмати хабар бермоқда.

Айни пайтда ушбу фильм  Ўзбекистон Республикасининг барча вилоятларида намойиш этилмоқда. Ушбу фильм премьераси Қорақалпоғистон Республикасида қачон бўлиб ўтади?

Бу ҳақдаги саволимизга “Ўзбеккино” Миллий агентлиги ходими, ташкилий гуруҳ аъзози Н.Аҳмедов қўйидагича жавоб берди.

- Юртимиз бўйлаб иқтидорларни кашф этиш жараёнида Ўзбекистоннинг ноёб миллий санъати, маданияти, урф-одатлари, халқ ижодиёти ҳамда ажойиб табиатини буй-басти билан гавдалантиришга йўналтирилган ғояни ўзида жамлаган уш фильм премъераси Қорақалпоғистон Республикасида 19-май куни бўлиб ўтади. Барчани премъерага таклиф этамиз. 

Маълумот ўрнида: Мазкур лойиҳа Президентимиз Ш.М.Мирзиёев томонидан мамлакатимизда туризмни ривожлантириш мақсадларига тўла мос равишда, хусусан, гўзал ва мафтункор Ўзбекистон жамолини дунёга ёрқин рангларда тақдим этиш, ватанимиз ҳақида хорижликларнинг тасаввурини янгилаш, бу орқали чет эллик сайёҳларни юртимизга чорлаш мақсадида амалга оширилган.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Қорақалпоғистон янгиликларини facebook'да кузатиб боринг - https://www.facebook.com/groups/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини instagram'да кузатиб боринг - https://www.instagram.com/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини odnoklassniki'да кузатиб боринг - https://www.ok.ru/kruz.uz

Бўлимлар