90-йилларга қайтишни хоҳлайсизми? Қонликўлда шундай музей очилди

Қонликўл тумани «Қонликўл» посёлка фуқоралар йиғини худудида туман ҳокимлиги ва тадбиркор Т.Садиқовлар билан ташкиллаштирилган «90-йил музейи» фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги хабар бермоқда.

«90-йил музейи»нинг биринчи тамошабинлари туманнинг ёши улуғ нуронийлари билан таълим ва фуқоралар йиғинлари раҳбарлари ҳамда медиатур журналистлари бўлишди.

Музейдаги экспонатлар, халқимизнинг мустақиллигимиздан аввалги ҳамда кейинги даврларда фойдаланилган электро техника воситалари (телевизор, компьютер калькулятор, магнитафон, фотоаппарат, аудио ҳәм видео двд, телефонлар, авто ручкалар ва ҳаказо) 90 йил почтаси хизматининг ишга тушиши алоҳида қизиқувчилик ўйғотади.

Тадбир жараёнида, почта хизматининг қайта жонланиши Қонликўлда йўлга қўйилишига мисол тариқасида, шу вақтнинг ўзида ёшлар Қонликўл маркасидаги открыткаларда хат ёзиб, конвертларда танишларига хат йўллади.

Музейда бошқа музейлардан фарқи тамошавинларнинг болалик, ёшлик даврлари билан оз фурсат бўлса ҳам бирга бўлиш, хотирлаш имконини яратган 700 ортиқ экспонатка эга кичик музей тамошабинлар билан ёшларда аълоҳида таъсурот қолдирди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Қорақалпоғистон янгиликларини facebook'да кузатиб боринг - https://www.facebook.com/groups/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини instagram'да кузатиб боринг - https://www.instagram.com/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини odnoklassniki'да кузатиб боринг - https://www.ok.ru/kruz.uz

Бўлимлар