Қорақалпоғистонда сардорларга 53 та велосипед топширилди

1 май куни Нукус шаҳридаги Ёшлар Маркази олдида Қорақалпоғистон Республикаси шаҳар ва туман Сардорлар Кенгаши аъзоларига 53 та велосипед совға қилинди.

Совғаларни топшириш маросимида Республика "Камалак" болалар ташкилоти раиси ўринбосари Дурдана Раҳимова, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қўмита раиси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Абат Данияров, дизайнер ва хунарманд Айзада Нуримбетова сўзга чиқишди.

- Жойларда ўтказилаётган лойиҳаларда иш унумдорлигини ошириш, вақтни тежаш мақсадида сардорларга велосипед  топширилди, - дейди "Камалак" болалар ташкилоти Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Икрам Абдикаликов. - Бу фақат иш вақтини тежаб қолмай, чекка ҳудудларда истиқомат қилувчи сардорлар учун катта ёрдам бўлди.

Сардорлар сафидан Оғабек Йўлдошев сўзга чиқиб, бундай эътибор учун ташаккур изҳор этди.

Фурқат Юсупов
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот котиби

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Қорақалпоғистон янгиликларини facebook'да кузатиб боринг - https://www.facebook.com/groups/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини instagram'да кузатиб боринг - https://www.instagram.com/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини odnoklassniki'да кузатиб боринг - https://www.ok.ru/kruz.uz

Бўлимлар