Қонликўлда 312 млрд сўмлик инвестиция эвазига қурилаётган корхонадан репортаж

Қонликўл тумани ҳокимлигининг ташаббуси билан ёш журналистлар туманга медиа-тур ташкил этишди.

Медиа-тур доирасида журналистлар «Кантекс Инвест» хусусий корхонасига ташриф буюришди.

Корхонанинг қурилиш ишларида иш юритувчи лавозимида ишлаб келаётган Латипов Акбаржон корхона ҳақида маълумот бериб ўтди.

«Қонликўл тумани ҳокимлиги томонидан  корхона қурилиши учун 10 гектар ер майдони ажратиб берилди. 2017 йилнинг 26 апрель куни қурилиш ишлари бошланган эди. Шу кунгача ёмғир қорларга қарамай, тўхтовсиз қурилиш ишлари олиб борилди. Худо хоҳласа бу корхонани ишга туширгандан сўнг Қорақалпоғистонга йилига 27-30 млн АҚШ долларини валюта тушумини режалаштирганмиз.

Корхонанинг йиллик қуввати 12 минг тонна пахтани қайта ишлаб 8-9 минг тонна ип ишлаб чиқариш ҳисобланади. Бугунги кунда қурилиш ишлари 95 фоизга битди. 300-350 нафар қурувчилар ҳозирги пайтда иш билан бандлар.

Лойиҳага киритилган инвестиция 312 млрд сўмга тенг. 750 одам иш билан таъминланади.

Италия, Германия, Туркия, Ҳиндистон, Хитой каби 14 та давлатнинг технологияларини олиб келяпмиз. Худо хоҳласа 2 ой ичида монтаж ишлари бошланади.

Туркия, Италия каби давлатларга экспорт қилиниши режалаштирилмоқда. Худо хоҳласа мустақиллигимизнинг 27 йиллиги арафасида корхонанинг очилишини режалаштиряпмиз», дейди Л.Акбаржон.

Фурқат Юсупов

Расмлар муаллифи Бауржан Ботабаев

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Қорақалпоғистон янгиликларини facebook'да кузатиб боринг - https://www.facebook.com/groups/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини instagram'да кузатиб боринг - https://www.instagram.com/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини odnoklassniki'да кузатиб боринг - https://www.ok.ru/kruz.uz

Бўлимлар