Шахзода "Нукус ФМ" радиосида бу йил "Истиқлол"да концерт бермаслигини айтди

Ўзбек эстрадасининг ёрқин юлдузи Шаҳзода 2 май куни Нукус шаҳридаги "Амфитеатр"да концерт бериш учун Нукус шаҳрига етиб келди.

Хонанда "Нукус фм" радиосига ташриф буюриб, бошловчи Гулзира Ембергенованинг саволларига жавоб қайтарди.

Тўғридан-тўғри эфир давомида Шахзода бу йил "Истиқлол" санъат саройида концерт бермаслигини айтиб ўтди.

Шунингдек у вилоятларга гастрол сафар қилишдан олдин санъатни тарк этиш ҳақида ўйлаганини ҳам маълум қилди.

Бошловчининг "Шахзода қандай она?" деган саволига, хонанда болалари билан дўст эканлигини, қаттиққўл бўлишни хоҳласа ҳам, бундай бўла олмаслигини, катта ўғли билан жуда яқин дўст эканини ва ўғлининг онасидан яширадиган сири йўқлигини ҳам таъкидлаб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, Шахзоданинг Нукус шаҳри "Амфитеатр"идаги концерти соат 18:00 да бошланади.

Фурқат Юсупов тайёрлади

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Қорақалпоғистон янгиликларини facebook'да кузатиб боринг - https://www.facebook.com/groups/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини instagram'да кузатиб боринг - https://www.instagram.com/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини odnoklassniki'да кузатиб боринг - https://www.ok.ru/kruz.uz

Бўлимлар