"Орол" мағлубиятга учради, Алимов қизил карточка олди

Биринчи лиганинг 21-турида Нукуснинг "Орол" жамоаси ўз майдонида Хоққулободонинг "Норин" клубини қабул қилди.

Биринчи таймда ҳисоб очилмади. Ҳакам томонидан илк 45 дақиқаликка қўшиб берилган вақтда мезбонларнинг тажрибали ҳужумчиси Наврўзбек Алимов иккинчи сариқ карточкани олиб, майдондан четлатилди ва жамоасини қийин аҳволга солиб қўйди.

Ўйин тугашига 2 дақиқа қолганида меҳмонлар ҳужумчиси С.Тўрақулов гол уриб, жамоасига ғалабани туҳфа этди.

«Орол» (Нукус) – «Норыин» (Хоккулобод) – 0:1. 1447 томошабин.
Ҳакамлар:
Н. Қосимов – 8,3, А. Суннатов – 8,4, С. Саттаров – 8,4, И. Ибрагимов – 9
Инспектор: А. Тамбовцев.
Гол: С. Тўрақулов (88).
Ҳакамлар: М. Канназаров (26), Н. Алимов (39), И. Сейтназаров (45+1), Т. Турдиев (72) – А. Умарджанов (35), С. Сафаров (90+2).
Четлатиш: Н. Алимов (иккинчи сариқ, 45+1).

Бўлимлар