Ҳунарманд, дизайнер ва модельерлар диққатига! Қонликўлда бўладиган «Этно Караван сарай» маданий фестивалига таклиф этамиз

Шу йилнинг 25-26 май кунлари Қорақалпоғистон Республикаси Қонликўл туманида этно-маданий меросларни сақлаш, миллий дастурий ҳунармандчилик ва халқ маданий меросларини тарғибот қилиш ва туманнинг ички туризм йўналишидаги имкониятларини юзага чиқариш мақсадида «Этно Караван сарай» маданий фестивали ўтказилади.

Фестивал доирасида замонавий модельер-дизайнерлари томонидан яратилган миллий ҳунармандчилик усулида кийимлар кўргазмаси ўтказилиши режалаштирилган.

Мазкур фестивалга республикамизда фаолият юритаётган ҳунарманд-дизайнер ва модельерларни таклиф этамиз.

Фестивалга қатнашиш учун qonlikol@umail.uz электрон манзилига ёки +998-90-724-17-87 телефони орқали шу йилнинг 10 май санасигача буюртмалар қабул қилинади.

Қонликўл тумани ҳокимлиги

Бўлимлар