Дўстлик канали бўйида иккинчи жаҳон уруши давридаги қўшиқлар айтилди (фото)

 4 май куни Нукус шаҳридаги Дўстлик канали бўйида 9 май “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан ўзига хос байрамона кеча ташкил қилинди.

 Мусиқий фантан атрофига йиғилганлар иккинчи жаҳон уруши даврида айтилган қўшиқларни жонли ижрода эшитишди.

 Ҳарбий оркестр жўрлигида қўшиқ куйлаётган уруш давридаги ҳарбийлар либосини кийиб олган актиёрлар канал бўйига келган одамларнинг кайфиятини кўтариб юборди. Ҳатто, улар билан қўшилиб рақсга тушганлар ҳам бўлди!

 Бу қўшиқларга ўйнамасликнинг иложи йўқ эди. Боиси, булар ғалаба ҳақидаги қўшилар эди.

 Қуйида ана шу жараёнлардан фотолавҳани томоша қилишингиз мумкин.

 

 

Шуҳрат Саидаҳмадов

Бўлимлар