Қорақалпоғистонлик йигит Кореянинг MBC телеканалидан репортаж тайёрлади

Қорақалпоғистонлик Даврон Кидирбаев айни пайтда Жанубий Кореяда таҳсил олмоқда. У Кореянинг MBC телеканалига саёҳат уюштирди ва «KRuz.uz» сайти учун махсус репортажни тақдим этди.

MBC (Munhwa Broadcasting Corporation) 1961 йилда ташкил топган. Ташкил қилинишида нодавлат нотижорат радио канал бўлган MBC ҳозирда бош оффиси пойтахтдаги Рақамли Медиа шаҳарда жойлашган. 
MBC дунёнинг 13 давлатидаги 21та радио ва телеканаллари билан ҳамкорлик қилувчи корпорацияга айланган. 2001 йилда рақамли телеузатув тармоғини йўлга қўйган бўлса, 2011 йилдан бошлаб кўпканалли босқичга ўтган.

MBCнинг радио каналлари рақамли мултимедиа тизимига ўтган бўлиб бу тизим Жанубий Кореяда ФМ радионинг ўрнини эгаллаган ва 24 соат давомида фаолият олиб боради.

MBCнинг энг баланд рейтингдаги кўрсатувлари қадорида «Радио Стар» телешоуси, «Sport news» теле кўрсатуви, «Мусийқий марказ» телешоулари киради. 

Биз билган машҳур «Сарой жавоҳири» ва «Жумонг» телесерияллари эса ҳатто MBC телеканали учун ҳам энг юқори рейтингли телесерияллари ҳисобланади, айнан, «Сарой жавоҳири» телесерияли 91та давлатда эфирга узатилган.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Қорақалпоғистон янгиликларини facebook'да кузатиб боринг - https://www.facebook.com/groups/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини instagram'да кузатиб боринг - https://www.instagram.com/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини odnoklassniki'да кузатиб боринг - https://www.ok.ru/kruz.uz

Бўлимлар