"Каракалпакия", Жаслиқ, "Ақшолақ" шаҳарчалари аҳолиси "Сайғоқлар фестивали"да иштирок этишди

Қўнғирот туманидаги “Қирққиз” шаҳарча фуқаролар йиғинида Қорақалпоғистон Республикасида жуда кам учрайдиган, бугинги кунда йўқ бўлиб кетиши мумкин бўлган яъни сайғоқларни химоя қилиш мақсадида “Сайғоқлар куни” фестивали бўлиб ўтди.

Сайғоқларни муҳофаза қилишга бағишланган тадбирга туманимизнинг чекка худудида жойлашган “Қорақалпоғистон” ва “Жаслиқ” шаҳарча фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи ёшлар фаол қатнашди. 

Бундан ташқари тадбирга Буюк Британия халқаро альянс кўмитаси, туман ҳокимлиги, экология ресурс марказининг “Экомактаб” вакиллари ҳамда туман халқ таьлими бўлими ходимлари қатнашди.

Тадбир давомида ёшлар сайғоқларга бағишланган ҳар хил мусобақалар, расмлар кўргазмаси, югуриш марофони, шунингдек, “Муз давридан келган сайғоқлар” номли экологик фестивали, спорт мусобақалари ташкил этилди, мактаблардан келган гуруҳлар табиатни муҳофаза қилиш, ўсимликлар ва ҳайвонларни асраб авайлаш масалалари ҳақида сахна кўринишлари орқали ёритиб берди. Тадбир якунида фаол қатнашган ёшларга ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари топширилди.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Қорақалпоғистон янгиликларини facebook'да кузатиб боринг - https://www.facebook.com/groups/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини instagram'да кузатиб боринг - https://www.instagram.com/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини odnoklassniki'да кузатиб боринг - https://www.ok.ru/kruz.uz

Бўлимлар