Қўнғирот, Элликқалъа, Қонликўл ва Чимбойда уруш қатнашчиларига совғалар топширилди (фото)

Элликқалъа тумани Навоий овулидаги  2-жаҳон уруши қатнашчиси Рахметов Николай отага Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раисининг ўринбосари А.Хамраев ва туман ҳокими С.Авезов билан биргаликда байрам билан табриклади ва Президент совғасини топширди.

Ота совғалардан завқланиб, Президентимизга рахматлар айтиб, юртимиз обод, тинч бўлишини дуо қилиб тилади. Келган барчага уруш йилларидаги воқеаларни эслаб гапириб берди ва барчага келганлари учун ташаккурлар айтиб, дуо қилди.

Қўнғирот туманида “Инсон қадри улуғ, хотира муқаддас” шиори остида тумандаги барча ташкилот ва корхоналар қаторида Қўнғирот тумани тиббиёт бирлашмаси раҳбарияти томонидан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари “Жинишке” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи  Юсупов Камал ота ва “Қумбиз” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Хожамбетов Худайберген оталарнинг оиласига ташриф буюриб, холидан хабар олди ва тиббий кўрикдан ўтказиб, зарур тиббий ёрдам кўрсатишди.

Шунингдек, Қўнғирот тумани Фуқаролик ҳолат далолатномаларини ёзиш бўлими, Халқ демократик партияси туман кенгаши ва партиянинг “Ёшлар қаноти” аъзолари, “Нуроний” жамғармаси туман бўлими, Республика Маънавият ва маърифат маркази Қўнғирот тумани бўлинмаси, “Ватанпарвар” ташкилоти масъул ходимлари, туман халқ таълими бўлимига қарашли 43-сонли умумтаълим мактаби ўқувчи ёшлари нуроний отахонларнинг холидан хабар олиб, уларга байрам совғаларини топширишди. Бундай тадбирлар туманимизда яна давом этмоқда.


9-май Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Қонликўл тумани ҳокимлиги, туман прокуротураси, ички ишлар бўлими, давлат солиқ инспекцияси, «Нуроний» қори, «Маҳалла» фонди, Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси сиёсий партияларнинг туман бўлимлари, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, фуқоралар йиғини раҳбарлари ҳамда худудаги умумтаълим мактаби ўқувчилари билан биргаликда туман худудидаги «Жана қалъа» овул фуқоралар йиғини худудида яшовчи ветерани Наметуллаев Оразбай, «Қонликўл» посёлка фуқоралар йиғинида яшовчи ветеран Қосуақов Қазақбай оталарнинг уйларига бориб аҳволидан хабар олинди.

Уруш ветеранларига Ҳурматли Президентимиз томонидан берилган 5 млн сўм ва қўл саотлари совғалари туман ҳокими томонидан топширилди.

Бундан ташқари, ветеранларга туман мутаъсадди идоралар раҳбарлари томонидан тайёрланган эсдалик совғалари, шунингдек, Мажбурий ижро бюроси туман бўлими томонидан коммунал тўламларига тўланган сертификатлари совға этилди.

Уруш ветеранлари мактаб ўқувчилари билан уруш вақти ва ҳозирги кундаги аҳволни таққослаб, расм альбомларини варағлаб ўртоқлари билан ўтган ҳаётидаги кўрган азобли кунларини эсга олди ҳамда уруш давридаги айтган қўшиқларидан айтиб берди.

 

 

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари М.Жуманов ва Чимбой тумани ҳокими П.Ешановлар "Кенес" ва "Қамсирақ" ОФЙда яшовчи Торенияз ата Абулов ва Салий ата Гайиповларнинг оилаларига бориб, уларни байрам билан табриклашди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев Фармонига мувофиқ 5 млн сўм ва Швейцария давлатида ишлаб чиқарилган қимматбаҳо соатларни тақдим этишди.

Шунингдек, туман ҳокимлиги ва ҳомийлар томонидан замонавий газ плита, кондиционер, кир ювиш машиналари ҳам совға қилинди.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Қорақалпоғистон янгиликларини facebook'да кузатиб боринг - https://www.facebook.com/groups/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини instagram'да кузатиб боринг - https://www.instagram.com/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини odnoklassniki'да кузатиб боринг - https://www.ok.ru/kruz.uz

Бўлимлар