Қонликўлдаги 2 млрд сўм ва 500 минг евро инвестиция киритилган корхонадан репортаж

Қонликўл тумани ҳокимлигининг ташаббуси билан ёш журналистлар туманга медиа-тур ташкил этишди.

Медиа-тур доирасида журналистлар «Кантекс Инвест» хусусий корхонасига ташриф буюришди.

Туман ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари Алишер Абдираззаков корхона ҳақида маълумот бериб ўтди: «Бу жой олдин МТПнинг бўш турган биноси эди. Тошкентдан инвестор жалб қилдик. Инвестор ўз лойиҳаси билан келди. 2 млрд сўм ва 500 минг евро инвестиция киритиш бўйича ўз таклифини билдирди.

Бу ерда фермерлардан тайёр кунжини йиғиб олиб, кунжи қайтадан ёғ қилиб ишланади. Мақсад 100 фоиз кунжини экспортга чиқариш ҳисобланади. Яқинда иккита ускуна келади. Пресс қиладиган ускуна Хитойдан, филтр қиладиган ускуна эса Италиядан олиб келинади.

«International constructing machinery» МЧЖда ойига 400 тонна кунжини қабул қилиб қайта ишлаб 30 % яъни 100 тонна мой олинади. 1 тонналик бочкада экспорт қилинади. Асосан Хитой ва Туркияга экспорт қилиниши режелаштирилмоқда.

23 та аппарат ҳар бири кунига 650 кг дан ишлайди. 3 та семанада 74 та ишчи ходим ишлаши кутилмоқда. Қайта ишлашда чиққан чиқиндиси товуқ фермаларига сотилади. 30-40 кундан сўнг корхона ишга тушади», дейди А.Абдираззаков.

Фурқат Юсупов

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Қорақалпоғистон янгиликларини facebook'да кузатиб боринг - https://www.facebook.com/groups/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини instagram'да кузатиб боринг - https://www.instagram.com/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини odnoklassniki'да кузатиб боринг - https://www.ok.ru/kruz.uz

Бўлимлар