«Энди мен ҳам хунармандман». Тўрткўллик 27 ёшли йигит кредит олиб уй рўзғор буюмларини ясамоқда

Сапаев Даниёр Алимбаевич 1991 йил 21 ноябрда Тўрткўл туманида туғилган. Ўзбекистон ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш марказининг Қорақалпоғистон Республикаси бўлимига хунармандчиликни ривожлантириш бўйича имтиёзли кредит олишида амалий ёрдам сўраб мурожат қилди.

«Микрокредит» банки Тўрткўл тумани филиали томонидан хунармандчиликни ривожлантириш бўйича 15 000 000 сўмни йилига 14 фоиздан кредит ажратилди ва устоз шогирд анъанасини давом эттириш мақсадида учта шогирд олди.

Шу тариқа яна бир уюшмаган ёш иш билан таминлади.

Бугуни кунда “Сапаев Даниёр Алимбаевич ЯТТ” хунарманчиликнинг метални қайта ишлаш йўналиши бўйича иш юритади. У белкурак, кетмон, қозиқ ва бошқа уй рўзғор буюмларини ясайди.

Фурқат Юсупов
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот котиби

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Қорақалпоғистон янгиликларини facebook'да кузатиб боринг - https://www.facebook.com/groups/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини instagram'да кузатиб боринг - https://www.instagram.com/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини odnoklassniki'да кузатиб боринг - https://www.ok.ru/kruz.uz

Бўлимлар