Тўрткўл тумани ҳокимлиги кафиллиги остида онахон ва қизи озодликка чиқдилар

Тўрткўл туманининг олис худудларидан “Кўкча” овули фуқаролари Балтабоева Оқилжон ҳамда қизи Алибекова Ферузалар ноқонуний равишда давлат чегарасини бузиб ўтганлиги боис, 5 йил-у 6 ой муддатга озодликдан маҳрум этилган эдилар.  Бу ҳақда туман ҳокимлигининг телеграмдаги канали хабар бермоқда.

Тўрткўл туман ҳокимининг ўринбосари, туман хотин-қизлар қўмитаси раиси Х.Ибадуллаева Ф.Алибекованинг вояга етмаган, ёш фарзанди борлиги  ва А.Балтабоеванинг оилавий шароитларини, муқаддам судланмаганлигини инобатга олиб, Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича судига кафиллик хати билан мурожаат қилди. 

Суд Хотин-қизлар қўмитаси кафиллигига асосан фуқаролар Балтабоева ва қизи Алибековаларни синов муддати билан озодликка чиқариш бўйича қарор қабул қилиб, фуқароларни ўз оилалари бағрига қайтишига сабаб бўлди. 

Бу, фуқароларимиз учун келажакга бўлган ишончини ортишига, ўз фарзандлари тарбияси билан мукаммал шуғулланиши, ўз оиласи бағрида умр кечиришига омил бўлиб хизмат қилди. 

Фуқаро Болтабоева ва қизи Алибековалар бу каби жиноятни бошқа такрорламасликка сўз берган ҳолда, туман ҳокимлиги, туман ҳотин қизлар қўмитасига миннатдорчилик билдирдилар.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Қорақалпоғистон янгиликларини facebook'да кузатиб боринг - https://www.facebook.com/groups/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини instagram'да кузатиб боринг - https://www.instagram.com/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини odnoklassniki'да кузатиб боринг - https://www.ok.ru/kruz.uz

Бўлимлар