Чекка ҳудудлардаги фуқаролар давлат хизматидан фойдаланиш учун қандай ишлар олиб борилмоқда? Казбек Артиков жавоб беради

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2018 йил 17 март кунги буйруғига биноан, Казбек Артиков Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Давлат хизматлар агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган эди.

«KRuz.uz» сайти раҳбари Фурқат Юсупов Казбек Артиков билан суҳбат уюштирди.

К.Артиков суҳбат давомида олис ҳудуддаги фуқаролар давлат хизматидан фойдаланиш учун қандай ишлар олиб борилаётгани ҳақида айтиб ўтди.

«Давлат хизматлари марказларига 8 дона «Дамас» маркали авто машиналар берилди. Олис ҳудудлардаги жойларда авто машиналарда кўчма давлат хизматларини кўрсатиш амалга ошириб келинмоқда.

Рақамларга мурожаат қиладиган бўлсак, йил бошидан буён шу кунга қадар давлат хизматлари маркази томонидан 15 601 давлат хизматлари кўрсатилди. Чекка ҳудудларга чиқиб 739 сайёр давлат хизматлари кўрсатилди.

«Аҳолига давлат хизматлар кўрсатишнинг миллий системасини тубдан ислоҳ қилиш чора тадбирлари ҳақида»ги ПФ-52-78 сонли Фармонда 2018 йил 1 апрель кунидан бошлаб 13 турдаги давлат хизматлари фуқароларимизга хизмат кўрсатиб бошлади.

Булар: Инженерлик-коммуникация тароқларида «тайёр ҳолда» қўшилиш, Бино ва қурилишларнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни (фасадни таъмирлаш) келишиш, Объектларни қайта таъмирлаш ва реконструкция қилишга рухсат бериш, Архитектура-режалаштириш вазифасини ишлаб чиқиш, Лойиҳа ҳужжатларини келишиш, Қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш учун рухсат бериш, Якка тартибда уй қуришга (реконструкция қилишга) рухсат бериш, Қурилиши тамомланган (реконструкция қилинган) объектни фойдаланишга қабул қилиш, Ўрмон фондига кирмайдиган дарахтларни ва шохаларини кесишга рухсат бериш, Сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол учун рухсат бериш, Ўсимлик дунёси объектларини махсус фойдаланиш учун рухсат бериш, Болалалрни мактабгача таълим масканларига қабул қилиш бўйича ариза бериш, Фуқарони жамғариб борадиган пенсия системасига ҳисобга қўйиш», дейди К.Артиков.

Эслатиб ўтамиз, Ушбу хизматлар бўйича тадбиркорларга 162 ва фуқароларга 5604 давлат хизматлари кўрсатилган.

Давоми бор…

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Қорақалпоғистон янгиликларини facebook'да кузатиб боринг - https://www.facebook.com/groups/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини instagram'да кузатиб боринг - https://www.instagram.com/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини odnoklassniki'да кузатиб боринг - https://www.ok.ru/kruz.uz

Бўлимлар