"ҚВЗ" саралаш босқичида "Жайхун" чемпион. Барча жамоалар Тошкентга бориши мумкин

Шу йилнинг 4 май куни Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг маданият саройида "Қувноқлар ва зукколар" танловининг ҳудудий саралаш босқичи бўлиб ўтди.
Унда Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялри университети Нукус филалининг "ТАТУ",  Тошкент давлат аграр университети Нукус филалининг "AgroLife", Тошкент давлат педиатрия тиббиёт институти Нукус филалининг "Актив" ҳамда Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг "Жайхун" жамоалари ўзаро беллашдилар.

3 шарт якунига кўра:
биринчи ўринни  Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг "Жайхун" жамоаси;
иккинчи ўринни Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялри университети Нукус филалининг "ТАТУ",  Тошкент давлат аграр университети Нукус филалининг "AgroLife" жамоалари;
учинчи ўринни эса Тошкент давлат педиатрия тиббиёт институти Нукус филалининг "Актив" жамоаси қўлга киритди.

Аҳамиятли томони шундаки, танловда иштирок этган ҳар 4 та жамоа ҳам совринли ўринларни эгаллаганликлари учун улар бевосита Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган чорак финал баҳсларида қатнашиши мумкин.  Фақат Тошкент давлат педиатрия тиббиёт институти Нукус филалининг "Актив" жамоасининг тақдири барча ҳудудлардаги саралаш баҳслари якунига етгандан кейин маълум бўлади. Яни улар чорак финалда қатнашиш имконини ҳозирча сақлаб қолишди.

Таъкидлаш жоизки, танловда "ҚВЗ" бошловчиси Умарбек Раҳмонқулов бошловчилик қилди. "ҚВЗ" асосчиларидан бири Олимжон Худойназаров эса ҳакамлар ҳайъатига раислик қилиб борди. 

Шуҳрат Саидаҳмадов тайёрлади.

 

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Қорақалпоғистон янгиликларини facebook'да кузатиб боринг - https://www.facebook.com/groups/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини instagram'да кузатиб боринг - https://www.instagram.com/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини odnoklassniki'да кузатиб боринг - https://www.ok.ru/kruz.uz

Бўлимлар