Азизбек Абдуғофуров WBC Silver камарини қўлга киритган жанг олдидан ака-ука Пиязовлар давлат мадҳиясини жонли ижро қилишди

Тошкентдаги "Ўзбекистон" спорт мажмуасида ташкил этилган бокс бўйича профессионал жанглар ўз якунига етди.

Бокс оқшомининг сўнгги ва асосий қарама-қаршилигида енгилмас боксчимиз Азизбек Абдуғофуров фаолиятидаги 11-жангини чемпионлик камари учун ўтказди.

WBC Silver камари учун ўтган жангда унга россиялик тажрибали боксчи Дмитрий Чудинов (21-2-2, КО13) рақиблик қилди.

12 раунд қилиб белгиланган жангда омад ҳамюртимизга кулиб боқди.

Этиборли жиҳати, жанг олдидан Женгисбек Пиязов ҳамда укаси Ақилбек Пиязов Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳиясини жонли тарзда ижро қилишди.

Шуҳрат Саидаҳмадов  

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Қорақалпоғистон янгиликларини facebook'да кузатиб боринг - https://www.facebook.com/groups/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини instagram'да кузатиб боринг - https://www.instagram.com/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини odnoklassniki'да кузатиб боринг - https://www.ok.ru/kruz.uz

Бўлимлар