МИБ Амударё ва Тахиатошда уруш фахрийларининг коммунал тўловларини тўлаб берди

Прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ходимлари Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг хонадонларига ташриф буюриб, фахрийлар ҳолидан хабар олишмоқда. 

"Amunews.uz"нинг хабар беришича, Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Песпубликаси бошқармаси бошлиғи ўринбосари А.Юлдашев, бошқарма ходими М.Давлетқиличев, Мажбурий ижро бюроси Амударё туман бўлими бошлиғи З.Саидмамудовлар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари - Қипчоқ овулида яшовчи Ўтамурод Бозорбоев, Навоий номли маҳаллада яшовчи Собир Нуруллаев ва “Боғ” маҳалласида яшовчи Йўлдош Ортиқовлар хонадонида бўлишди. Улар фахрийларга ҳурмат кўрсатиб, турли совғалар топширди.

Шунингдек, уруш фахрийларига Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг кўрсатмасига асосан  электр энергияси, табиий газ ва ичимлик суви истеъмоли учун 300 минг сўмлик тўловларни амалга ошириш имконини берувчи гувоҳномалар топширилди.

Уларга мазкур ҳужжат бюронинг туман бўлимига тақдим этилиши билан тегишли тўловлар дарҳол амалга оширилиши тушунтирилди.

Шунингдек, Тахиатош туманида ҳам иккинчи жаҳон уруши фахрийлари ҳолидан хабар олинди.

МИБ Қорақалпоғистон Республикаси Бошқарма бошлиғи, адлия маслаҳатчиси Ж.Ермашов ва туман бўлими бошлиғи И даражали юрист А.Кулмуратовлар уруш фахрийси Тахиатош тумани Кенес ОФЙда яшовчи Курбанметов Реджепга 300 минг сўмлик коммунал тўловлар учун сертификат ва бошқа уй рўзғорига фойдаланадиган буюмларни топширишди.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Қорақалпоғистон янгиликларини facebook'да кузатиб боринг - https://www.facebook.com/groups/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини instagram'да кузатиб боринг - https://www.instagram.com/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини odnoklassniki'да кузатиб боринг - https://www.ok.ru/kruz.uz

Бўлимлар