Нукус шаҳрида 38 нафар уюшмаган ёшларга ишга жойлашиш учун йўлланма берилди

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси ва Нукус шаҳар Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини мувофиқлаштириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши билан биргаликда 5 май куни Нукус маданият ва саънат коллежида уюшмаган ёшлар, ишдан бўшатилган ёш ходимларни, амнистия муносабати билан жазодан озод этилган ёшларни, муддатли ҳарбий хизматни ўтаб келган ёшларни ва ёшларнинг бошқа тоифаларини меҳнат ярмаркаларини ўтказиш орқали ишга жойлаштиришга кўмаклашиш бўйича “Меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди. Ярмаркада 83 та корхона ташкилотлар 500дан ортиқ бўш иш ўринлари билан қатнашди.

Меҳнат ярмаркасига 700 нафардан ортиқ фуқаролар жалб қилиниб, шулардан 400 нафардан ортиғи ёшларни ташкил қилади. Натижага кўра 52 нафар фуқароларга тегишли корхона, ташкилотларга йўлламалар берилиб, шулардан 38 нафари уюшмаган ёшларни ташкил қилади. 15 нафар ёшлар қайта тайёрлаш курсларига жалб қилинди.

Ундан ташқари 300дан ортиқ фуқароларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилиб, “Меҳнат миграцияси”, “Биз ёшлар коррупцияга қаршимиз” номли флаер ва буклетлар тарқатилди.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Қорақалпоғистон янгиликларини facebook'да кузатиб боринг - https://www.facebook.com/groups/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини instagram'да кузатиб боринг - https://www.instagram.com/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини odnoklassniki'да кузатиб боринг - https://www.ok.ru/kruz.uz

Бўлимлар