Қонликўл туманида барпо этилган Китоб эсдалигидан репортаж

Қонликўл тумани ҳокимлигининг ташаббуси билан ёш журналистлар туманга медиа-тур ташкил этишди.

Медиа-тур доирасида журналистлар туман ҳокимлигининг орқа томонидан барпо этилган Китоб эсдалигига ташриф буюришди.

Туман ҳокимининг ўринбосари Қурал Абдикаримов китоб эсдалиги ҳақида маълумот бериб ўтди.

«Китоб эсдалигининг лойиҳасини рассом Полат Абдиреймов ишлади. Бу майдонда ўтган йили китоб фестивалини ўтказган эдик. Китобнинг ғояси ҳокимлик томонидан ишлаб чиқилди. Яқинда Сирдарёда ҳам китоб эсдалигини кўрдим. Бу ерда ўқувчилар дам олишлари ва китоб ўқишлари мумкин», дейди Қ.Абдикаримов.

Эслатиб ўтамиз, Қорақалпоғистон китоб эсдалиги ҳозирча фақат Қонликўл туманида бор.

Фурқат Юсупов

Расмлар муаллифи Бауржан Ботабаев

 

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Қорақалпоғистон янгиликларини facebook'да кузатиб боринг - https://www.facebook.com/groups/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини instagram'да кузатиб боринг - https://www.instagram.com/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини odnoklassniki'да кузатиб боринг - https://www.ok.ru/kruz.uz

Бўлимлар