Қорақалпоғистонлик ўт ўчирувчилар Ўзбекистонда биринчи

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги «Динамо» Жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоки Марказий Кенгаши томонидан Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида "Ёнғин ўчириш амалий спорти" бўйича Ўзбекистон Республикаси очиқ чемпионати мусобоқаси ўтказилди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари Ш.Аюбов "KRuz.uz"га хабар берди.

Мусобоқада 14 та вилоят ва Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ҳамда Тошкент Ёнғин хавфсизлиги институти  терма жамоалари қатнашди.

Қизғин баҳслар остида ўтган мусобақада умумий ҳисобда «Ёнғин ўчириш амалий спорти» бўйича Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси терма жамоаси 1-ўринни эгаллаб махсус кубок ва дипломлар билан тақдирланди.

Чемпионлар Нукус шахрида муносиб кутуб олиниб ҚР ИИВ вазири, полковник А.Темирханов томонидан рағбатлантирилди.

Ушбу ютуқни эшитиб ғурурланган нафақадаги вазир ўринбосари полковник Нажматдиев Ёкуббой Душенбаевич узоқ кутилган ютуқ эканлигини айтиб, шогирдларини нафақадаги сафдошлари номидан қутлади.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Қорақалпоғистон янгиликларини facebook'да кузатиб боринг - https://www.facebook.com/groups/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини instagram'да кузатиб боринг - https://www.instagram.com/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини odnoklassniki'да кузатиб боринг - https://www.ok.ru/kruz.uz

Бўлимлар