Электрон рақамли имзо калитлари сертификатлари фуқароларга бепул бериладими? Казбек Артиков жавоб беради

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2018 йил 17 март кунги буйруғига биноан, Казбек Артиков Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Давлат хизматлар агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган эди.

«KRuz.uz» сайти раҳбари Фурқат Юсупов Казбек Артиков билан суҳбат уюштирди.

К.Артиков суҳбат давомида "Электрон рақамли имзо калитлари сертификатлари фуқароларга бепул бериладими" деган саволга жавоб бериб ўтди.

"Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 апрель куни ПҚ-3362 сонли "Давлат хизматларини кўрсатиш системасини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора тадбирлар ҳақида"ги Қарори қабул қилинди.

2018 йил 1 июль кунигача Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси қошидаги "Янги технологиялар" илмий ахборот маркази МУКнинг электрон рақамли имзо калитлари сертификатлари мазкур қарорнинг қўшимчасида кўрсатилган давлат хизматлар маркази томонидан фуқароларга бепул берилади деб кўрсатилган.

Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар давлат хизматлар маркази томонидан электрон рақамли имзо калитлари сертификатлари фуқароларга бепул берилди", дейди К.Артиков.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Қорақалпоғистон янгиликларини facebook'да кузатиб боринг - https://www.facebook.com/groups/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини instagram'да кузатиб боринг - https://www.instagram.com/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини odnoklassniki'да кузатиб боринг - https://www.ok.ru/kruz.uz

Бўлимлар