Ҳиндистонда таҳсил олаётган қорақалпоғистонлик талаба билан интервью

“KRuz.uz” сайти хорижда таҳсил олаётган қорақалпогистонлик талабалар билан интервьюларини давом қилдиради. Аввалроқ Лондон ва Жанубий Кореяда ўқиётган қорақалпоғистонлик талабалар ҳақида маълумот бериб ўтган эдик.

 

Бу сафарги чет элда таълим олаётган қорақалпоғистонлик талаба дўстимиз Иномжон Йўлдошев Ҳиндистондаги ўқияпти. У билан ижтимоий тармоқда суҳбат ўтказдик.

 - Ҳиндистондаги олий ўқув юртига қандай кирганлигингиз ва ўқишингиз ҳақида тўхталиб ўтсангиз.

- Бўстон академик лицейида 3-курсда ўқиб юрган пайтларим Тошкентда ишлайдиган қариндошим Ҳиндистон элчихонаси ўқув гранти эълон қилганлиги ҳақида менга хабар берди. Аслида чет элда ўқиш мақсадим бўлган ҳар доим, шунинг учун инглиз тили билан алоҳида шуғулланганим боис 2017 йилнинг январ ойида ҳужжатларимни топширдим. Май ойида эса ижобий натижалар келди.

Ҳозирда Нью-Делида жойлашган “Jamiya Milliya Islomiya” университетида инглиз адабиёти йўналишининг 1-босқич талабасиман. " Islomiya " номидан университетимиз  динга аълоқаси бор деб ўйларсиз, амммо ундай эмас. Бу университетга тахминан 100 йил аввал мусуломонлар асос солишган. Шунинг учун шундай номланади.

 

- Сиз билан бирга Ўзбекистондан яна бошқа талабалар ўқишга киришганми?

- Ҳа, мен билан тахминан 20 га яқин талаба Ҳиндистонга келганмиз.  Шундан фақат 4 таси пойтахт Нью-Делига қабул қилинган. Бошқалари Ҳайдарабод, Бангалор ва Пуна каби шаҳарлардаги университетларга қабул қилинишди. Ўзи асосан ҳар йили шу 3 та шаҳарга кўпчилик топширади. Мен ўқиётган олийгоҳда яна битта ўзбек бола бор, у Тошкентдан.

 

 - Юқоридаги айтиб ўтган шаҳарларнинг қайси биридаги ўқишни хоҳлагандингиз?

Албатта, пойтахт Нью-Делида.  Очиғи, омадим келди десам ҳам бўлади. Чунки, сўнгги йилларда пойтахтдаги  олийгоҳларга  жуда кам одам қабул қилинган, аниғи бир ёки иккита талаба. Лекин бу университетларга ҳам боғлиқ, қайси бири қабул қилса, ўша ерга борасиз.

Маълумот учун, Иномжон Йўлдошев 1998 йил 1 декабрда Элликқалъа тумани Гулдурсун қишлоғида туғилган. Мактабни биритгач, Бўстон академик лицейига ўқишга киради. Ҳозирги вақтда Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳридаги “Jamiya Milliya Islomiya” университетида инглиз адабиёти йўналишининг 1-босқич талабаси.

Давоми бор...

Шуҳрат Саидаҳмадов суҳбатлашди.

 

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Қорақалпоғистон янгиликларини facebook'да кузатиб боринг - https://www.facebook.com/groups/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини instagram'да кузатиб боринг - https://www.instagram.com/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини odnoklassniki'да кузатиб боринг - https://www.ok.ru/kruz.uz

Бўлимлар