Шўмонойда мактабга узоқдан қатновчи ёшларга велосипед совға қилинди

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан Шўмоной тумани «Кетенлер» ОФЙ ҳудудидаги 11 ва 26 сонли мактаб бошланғич ташкилоти фаолияти ўрганилди.

Бошланғич ташкилот етакчисига ажратилган хона, техник база, ўқувчилар билан ишлашиш тартиблари ҳамда шу кунгача амалга оширилган ишлар ўрганилди.

Ўрганшлар натижасида мактаб Сардорлар Кенгаши аъзолари билан суҳбатлар ўтказилиб сардорларнинг фикр таклифлари ўрганилди.

Уйлари мактабдан узоқ бўлган ва мактабга қатнаши қийин бўлган 11 сонли ўқувчиси Пирлепесов Якип, 26-сонли мактаб сардорлари Муратова Умида ва Осербаева Улбосинларга Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан уч дона велосипед совға қилинди.

Совғани Ёшлар иттифоқи иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси ўринбосари И.Абдикаликов, иттифоқнинг бўлим мудири У.Хожамуратов, туман ҳокими ўринбосари И.Алланиязов ва туман прокурори ўринбосари И.Самамбетовлар топширди.

Фурқат Юсупов

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот котиби

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Қорақалпоғистон янгиликларини facebook'да кузатиб боринг - https://www.facebook.com/groups/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини instagram'да кузатиб боринг - https://www.instagram.com/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини odnoklassniki'да кузатиб боринг - https://www.ok.ru/kruz.uz

Бўлимлар