O’zLiDeP: Хўжайлида 300 нафарга яқин тадбиркор хотин-қизлар бор

O’zLiDeP Хўжайли туман Кенгаши томонидан “Ишбилармонлик XXI аср давр талаби” мавзуида тарғибот тадбири ташкил этилди.

Қорақалпоғистонлик тадбиркор ва фермерлар иштирок этган мазкур тадбир 25 йил-тарихан қисқа давр бўлишига қарамай шу йиллар мобайнида тадбиркорлик соҳасини ривожлантиришга қаратилаётган эътибор ва эришилган ютуқларга бағишланди.

Қорақалпоғистонда яратилган қулай ишбилармонлик муҳити натижасида жорий йилнинг тўрт ойи давомида ялпи ҳудудий маҳсулот 1 триллион 204 млрд. сўмни ташкил этди. Бунда кичик бизнеснинг ҳиссаси 48,9 фоизни ташкил этди. Қолаверса, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури асосида саноат, сервис ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида январ-март ойларида 30 млрд. сўмлик 528 та лойиҳа рўёбга чиқарилиши натижасида 1787 та янги иш ўринлари ташкил этилди. Бу жараёнлар ҳозирда ҳам қизғин давом этмоқда.

—Айни пайтда туманимиз аҳолисининг 93610 нафарини аёллар ташкил этади, - дейди Халқ депутатлари Хўжайли туман Кенгаши депутати Гулайим Халмуратова. —Шулардан 300 нафарга яқини тадбиркор хотин-қизлардир.

Энг улуғ, энг азиз байрам муносабати билан ташкил этилган мазкур тадбир концерт дастурига уланиб кетди.

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Матбуот хизмати.

Бўлимлар