O’zLiDeP: Чимбойда энг кучли таеквондочилар аниқланди

O’zLiDeP Чимбой туман Кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан “Соғлом оила – мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида “Спорт – саломатлик гарови” шиори остида ёшлар ўртасида спортнинг “ТAEKWON-DO WTF” тури бўйича мусобоқа ўтказилди.

—Давлатимиз томонидан истиқлол йилларида спорт соҳасини ислоҳ этиш ва уни ривожлантиришга катта эътибор қаратилди, – деди Чимбой туман  ҳоким ўринбосари, туман хотин-қизлар қўмитаси раиси Зоя Ержанова. — Айниқса, қизларимизни спортга кенг жалб этиш ва уларга керакли шароитларни яратиб беришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мазкур эътибор натижасини Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида давом этаётган ХХХИ ёзги Олимпия ўйинларида муваффақиятли иштирок этиб, олтин, бронза медалларини қўлга киритаётган ёшларимиз мисолида ҳам кўриш мумкин.

Ёшларнинг қизғин беллашувларига, баҳсларига бой бўлган мусобақада ўз вазн категорияларида ғолиблар аниқланиб, ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик савғолар тақдим этилди.

 

   O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши

Матбуот хизмати.           

Бўлимлар