Қонликўлда "Хотира ва қадрлаш куни" қандай нишонланди?

Қонликўл туманида 9 май “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан байрам тадбирлари ташкиллаштирилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги хабар бермоқда.

Байрам тадбирида, Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқа театри, Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театри жамоати, Нукус шимолий ғарбий ҳарбий округи «Миллий ватанпарвар» ансамбл гуруҳи ва Қонликўл тумани маданият бўлимининг санъаткорлари қатнашди.

Байрам туман марказидаги «Мотамсаро она» ҳайкалига гулшамбарлар қўйиш билан бошланиб, туман кўчалари ва «Бахтли» дам олиш боғида давом эттирилди.

Концерт дастурида Қорақалпоғистон ва Туркманистон хизмат кўрсатган артисти, Ўзбекистон халқ артисти М.Сапаева қатнашиб, туман аҳолисига ўзининг қўшиқларини тақдим этди.

 

 

 

 

 

 

 

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Қорақалпоғистон янгиликларини facebook'да кузатиб боринг - https://www.facebook.com/groups/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини instagram'да кузатиб боринг - https://www.instagram.com/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини odnoklassniki'да кузатиб боринг - https://www.ok.ru/kruz.uz

Бўлимлар