Қорақалпоғистонда барча ташкилотлар уруш фахрийлари ҳолидан хабар олишмоқда (Live)

Қорақалпоғистондаги барча ташкилотлар ходимлари уруш фахрийларининг ҳолидан хабар олишмоқда.

Ушбу саҳифа орқали улар ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

Хўжайли туман ҳокимлиги ва бошқа бир қатор ташкилотлар раҳбарлари иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Жанабй ота Утамбетов ва Нурилло ота Исаковларга 5 миллион сўм пул мукофоти ва Президент совғалари топширилди.

Давлат хизматлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқарма бошлиғи К.Артиков ва бошқарма ходимлари Хўжайли тумани К.Романов кўчасида истиқомат қилувчи 1925 йилда туғилган уруш қатнашчиси Н.Исаковнинг ҳолидан хабар олишди.

O’zLiDeP Тўрткўл туман Кенгаши, Халқ депутатлари Тўрткўл туман Кенгаши депутатлик гуруҳи раҳбари А.Матчанов ва бошқалар тумандаги “Уллибоғ” ОФЙдаги Болтабой ота Ибадуллаев, “Келтаминар” ОФЙдаги Аллаберган ота Матякубов, “Боғёп” МФЙдаги Иван Галенколарнинг хонадонларида бўлишди.  

Қораўзак тумани Давлат хизматлари маркази томонидан тумандаги А.Досназаров ОФЙ ҳудудидаги уруш фахрийи А.Генжемуратов ҳолидан хабар олинди.

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири А.Темирханов ва вазирлик ходимлари Нукус шаҳридаги Нурулла ота Абдуллаевнинг хонадонида бўлиб, унга Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2 миллион сўм миқдоридаги совғасини топширишди.

Шунингдек ИИВ ходимлари яна бир уруш фахрийси Қадирбай Сейтаковнинг ҳам ҳолидан хабар олиб, унга ҳам юқорида айтиб ўтилган совғаларни топширишди.

O’zLiDeP Кегайли туман Кенгаши томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қўмита раиси  партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси С.Турманов, туман ҳокими биринчи ўринбосари Қ.Халмуратов, Қ.Бекназаров ва Б.Искандаров ва бошқалар  9 май умумхалқ байрам Хотира ва Қадрлаш куни байрами арафасида тумандаги 1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари “Жузимбоғ” ОФЙда яшовчи Қ.Рамбердиевнинг  ҳолидан  хабар олишди.

Партиянинг Республика ва туман кенгаши ходимлари Қудайберген отага байрам совғаларини топширишди.   

Нукус шаҳридаги 37-сонли ихтисослаштирилган умумтаълим мактаб ўқитувчиси Атабаева Сайёра бошчилигидаги ўқувчилар Иккинчи жаҳон уруши фахрийси Нурулла ота Абдуллаевнинг холидан хабар олишди.

Учрашувда отахон бошидан кечирган қийинчиликлари ва қизиқарли воқеаларни сўзлаб берди.

Саҳифа янгиланмоқда...

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Қорақалпоғистон янгиликларини facebook'да кузатиб боринг - https://www.facebook.com/groups/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини instagram'да кузатиб боринг - https://www.instagram.com/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини odnoklassniki'да кузатиб боринг - https://www.ok.ru/kruz.uz

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар