«Устюрт найзалари» ҳақида эшитганмисиз?

Устюртда авваллари археологлар томонидан ҳеч қаерда қайд этилмаган қадимий мажмуа — «Устюрт найзаси» мавжуд. Ушбу мажмуа тошлар ёрдамида 80 сантиметр баландликда қадар кўтарилган, деб хабар беради «MyTashkent.uz». Бу ҳақда "Daryo.uz" ёзди.

Мажмуа асоси қопдан чиқаётган ёрқин қинли иккита найзани эслатади. Ҳар бир найзанинг узунлиги 800—900 метрни, эни эса 400—600 метрни ташкил этади ва уларнинг барчаси шимоли-шарққа йўналган. Бундан нима мақсад кўзлангани ҳамон номаълумлигича қолмоқда.

Ушбу найзараларни ердан туриб кўриб бўлмаслиги сабаб, улар 1986 йилдагина аэро суратга олиш вақтида аниқланган. Тахминларга кўра, ушбу мажмуадан сув йиғиш ёки қорамолчилик майдони сифатида фойдаланиш мақсад қилинган бўлиши мумкин. Бироқ яна бир қизиқарли тахмин мавжуд.

Археологларнинг аниқлашича, найзалар бу ерда маҳаллий аҳоли кўчиб келишидан анча олдин қурилган. Археологик қазилма ишлари вақтида мазкур ҳудуддан балиқларнинг скелетлари топилган. Бу эса ушбу ҳудуд денгиз туби бўлганлигидан далолат беради. Кейинчалик сув шимоли-шарққа қараб чекинган, яъни найзалар кўрсатиб турган томонга. Шундан тахмин қилиш мумкинки, найзалар сувнинг чекиниш йўналишини кўрсатади.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Қорақалпоғистон янгиликларини facebook'да кузатиб боринг - https://www.facebook.com/groups/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини instagram'да кузатиб боринг - https://www.instagram.com/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини odnoklassniki'да кузатиб боринг - https://www.ok.ru/kruz.uz

Бўлимлар