«Қизни сочидан тортсам, йигити пул беради». Лўлилар нима учун севишганларнинг йўлини тўсиши ҳақида

Блогер Севара Коптилеуова Лўлилар нима учун севишганларнинг йўлини тўсиши ҳақида блогпост ёзди. Қуйида ана шу блогпостни эътиборингизга ҳавола этамиз.

«Нукус шаҳридаги Дўстлик канали ёнидан ўтиб борар эканман этиборим 13-14 ёшли лўли қизга тушди ва секин кузата бошладим.  Негадир у фақат севишганлар ўтиб кетганини кўриб изидан чопди. Улар ёнига етиб олгач қизнинг жиғига тегиб сочларини тортиб, сумкасини ушлаб ҳатто тош ҳам отди. Яна кимнингдир оёқларига осилиб туриб олди. Йигитнинг хуноби ошиб «Кет» деган эди, у қайта урушиб баттар қийнади. Натижада йигит охири пул бериб юборди. Кейин яна кузатишда давом этдим. Қарасам яна шу ҳол такрорланди. Ёнидан ёлғиз юрган одамлар жуда кўп ўтишяпти-ю уларга қарамайди. Фақат севишганларни қидиряпти.

Ниҳоят мен улар ёнидан ўтмоқчи бўлдим. У лўли қизнинг ёнига дугонаси ҳам келиб қўшилди. Мендан садақа беришимни сўрашди ва мен қизиқишим тутиб саволимга жавоб берса пул беришимни айтдим у рози бўлди.

- Нимага айнан севишганлардан пул сораяпсизу, бошқа инсонларга юзланмаяпсиз? Нима учун?

- Ахир булар севишганлар-ку. Улардан пул сўрасам беради-да.

- Ҳўп майли сўранг. Лекин нимага қизларни уряпсиз, уларга тош отяпсиз. Бу яхшими сизнингча?

- Энди севган қизига тегинсам йигити пул беради. Агар унақа қилмасам беришмайди.

Ёнидаги иккинчи лўли қизга жон тегдими билмадим менга урушмоқчидек бўлиб сўради: «Сиз нега расмга туширдингиз? Яна бизга нега савол беряпсиз? Нима қилмоқчисиз? Менга тушурган расмларингизни кўрсатинг?

Хуллас саволларга мени кўмиб ташлади.  Пулини бердим. Дуосини ўқиб бахтли бўлинг дея йўлида давом этди», дея ёзади блогер.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Қорақалпоғистон янгиликларини facebook'да кузатиб боринг - https://www.facebook.com/groups/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини instagram'да кузатиб боринг - https://www.instagram.com/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини odnoklassniki'да кузатиб боринг - https://www.ok.ru/kruz.uz

Бўлимлар